Ички ишлар вазирлиги бухоролик 17 ёшли йигит криптовалютада 2,64 млн доллар ишлаб топгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик у биржа операцияларида ноқонуний воситачилик билан шуғуллангани ва бунинг учун ҳақ олганини айтди.
2019 йилда ишлаб чиқилган, бироқ қабул қилинмаган Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтадан жамоатчиликка тақдим этилади, дея маълум қилди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов. У митинглар Конституция, МЖтК, ЖК ва ВМнинг 205-cонли қарорига таяниб, тартибга солинаётганини айтди. Аслидачи?
Публицист ва блогер Шокир Шарипов Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, пойтахтда бир кишилик пикет уюштирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бунга «ичимдаги исён мажбур қилди», дея таъкидлади.
ИИВ матбуот котиби ИИБ ходимлари калтаклашганини айтган йигит ва қиз «гиёҳвандлик воситаларига алоқадорлик, шунингдек, профилактик назорат бузилиши» бўйича гумонланиб, текшириш учун бўлимга олиб борилганини маълум қилди.У «бошиданоқ фуқаролар ўзини ноўрин тутганини» айтиб, қисқа видеони эълон қилди.
Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.
Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.
Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага туҳмат қилиш учун тарқатилган видеода расмий никоҳдаги эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлганлиги маълум қилинди. Уларнинг ҳаракатида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистнинг обрўсини тўкишга қилинган ҳаракат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
15 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкинлигини айтиб ўтди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг